Ҳозирги Жаббор Расулов туманининг Ғўлакандоз қишлоғида туғилиб-ўсган Абдурауф Олимов фақат Тожикистонда эмас, қўшни мамлакатларда ҳам истеъдодли санъаткор сифатида танилган, эътироф этилган.
Абдурауф Олимов 1980 йилда ҳозирги Хўжанд Давлат дорулфунунининг бадиий графика ва рассомлик куллиётини тугаллагач, бир йил ўз қишлоғидаги мактабда ишлади. 1982 йилда Ўзбекистон Давлат филармониясига ишга кирди ва у ерда яккахон хонанда сифатида 1985 йилгача фаолият юритди.
Тошкентдаги ижодий фаолияти борасида гап кетар экан, Абдурауф болалик давридаёқ мусиқаларига кўнгил қўйган ажойиб бастакор Муҳаммаджон Мирзаев билан учрашиб, ундан мусиқий сабоқ олгани учун тақдирдан мамнунлигини билдиради. Абдурауф Муҳаммаджон Мирзаев ва бу кишининг ўғли Шавкат Мирзаев яратган куйларга шеър танлаб, қўшиқ айтиш билан бирга, аста-секин ўзи мустақил куйлар ярата бошлади.
Саксонинчи йилларда Абдурауфнинг “Бу турфа гуллар айтинг муҳаббат боғи-данму…” деган ашуласи ўзбек ёшларининг севимли оммавий қўшиғига айланди. Кенг давраларда йигит-қизлар “Олмоснинг тоғиданму”, дея биргалашиб куйлашар, консерт-ларда “муҳаббат боғиданму”, дея Абдурауфга эргашар эдилар.
Сирдарёлик шоир Тўра Сулаймон шеъри билан айтилган “Гул бир ён, чаман бир ён” қўшиғи Абдурауфнинг кўнгил тўридан яралган ашулаларидан бири бўлиб қолди. Бу қўшиқ кимларнидир чаман қўйнига бошлади, кимларнидир ёруғ дунё ҳақидаги ўйларга чўмдирди, кимларнидир оғир дард чангалидан халос этди. Шоир Тўра Сулаймон ўзининг “Гул бир ён, чаман бир ён” шеърий тўпламига сўзбошисида шундай ёзади: “Абдурауф Олимовдан ҳам миннатдорман. “Гул бир ён, чаман бир ён” тилга тушган, қайга борсам таниш-билишлар салом-аликдан олдин “Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён” деб кўнглимни тоғдек кўтаришади.”
Абдурауф Муҳаммаджон Мирзаев билан бирга Шерали Жўраев ва Жўрабек Набиевни ўзига устоз ҳисоблайди.
Абдурауф 1985 йилдаТожикистонга қайтиб, Хўжанддаги Камол Хўжандий номли (ўша пайтда Ленинободдаги Пушкин номли) республика мусиқий комедия театрида ишлай бошлади. Жўрабек Набиев, Ўринбек Ҳамдамов, Бобожон Шамсиев, Даврон Алиматов, Аҳмаджон Очилбоев каби истеъдодли ҳофизлар ишлаётган бу санъат даргоҳида Абдурауф ўз ўрнини топди. Худди Тошкентдаги каби Тожикистонда ҳам ёшларнинг севимли хонандасига айланди. Қўшиқлар гулдастаси эса янги-янги асарлар билан бойиб борди.
Тошкент радиосининг олтин жамғармасидан Абдурауф Олимовнинг 15 та қўшиғи жой олган. Абдурауф Олимов икки ўғил ва бир қизнинг отаси, беш неваранинг бобоси. Ҳофиз-нинг укаси Рустам, ўғли Бобур ва энди олти ёшга кирган невараси Алимардон қўшиқ айтишади.
Лекин ҳаёт ҳар доим инсон истагига кўра кечавермайди. Тўқсонинчи йиллар охир-ларида Абдурауфнинг мухлислари севимли санъаткорларининг тўсатдан жимиб кетгани-дан хавотирга тушишди. Ҳофиз на тўйларда, на бирон консертда кўринмасди. Ҳар бир янги қўшиғи мухлислари орасида суҳбат мавзуига айланадиган, севиб эшитиладиган ҳофизнинг янги нарса ижод қилмаётгани ҳам кўпларни ўйлантирарди.
Гарчи тақдир тоши Абдурауфга қаттиқ урилган бўлса-да, унга урилаётиб аяди ҳам. Абдурауф 40 ёшини нишонланишига бир неча кун қолганда – 1997 йилнинг ноябр ойида автомобил ҳалокатига учради.
“Мен ҳали албатта янги қўшиқлар яратаман!” Абдурауф бу сўзларни алланечук бир ишонч билан айтади. Соғлиги тикланган Абдурауф икки йилдан буён қайта ижод қилаётир. Янги қўшиқлар албомини тайёрлади.
Ҳозирда Туркиянинг Ўзбекистон билан қўшма «Ширибом» фирмаси» Абдурауф-нинг янги қўшиқлар албомини тайёрламоқда.
Абдурауф ҳозирги ижодий изланишлари ҳақида гап кетар экан, Гулистонда яшаб-ижод этаётган шоир Ҳасан Абдувоҳидов қаламига мансуб «Бағрингга қайтдим қадрдон саҳна» қўшиғи тайёр бўлиб қолганлигини айтади. Абдурауфнинг айтишича, шоир бу шеърни унинг кейинги қўшиқларини эшитгач ёзган экан.
Абдурауф Олимов: Ҳақиқатдан ҳам соғлигим қайта тикланди. Бундан ўзим ҳам, оила аъзоларим ҳам, дўстларим ҳам хурсанд. Яна уйимизда байрам, десак ҳам бўлаверади. Мен ёзган дискларни ҳозир. Мен яқинда 2007 йилда янги қўшиқларни ёздим. Уларни Тожикистонда харид қилиш мумкин. Бутунлай битмаган қўшиқларим ҳам бор. Ҳали уларни ёзиб улгурганимча йўқ. Лекин яхши ниятларим бор. Шу қўшиқларимни Ўзбекистон Телерадиокомпанияси орқали ёзишни планлаштириб қўйибман. Агар мана шу режам амалга ошса, хурсанд бўлардим. Кейин мана Ўзбекистон Телерадиокомпаниясида ёзган қўшиқларимни дўстларим Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги “Ширибом” ширкати орқалии чиқаришган. Мени дискларимни ана шу ширкатдан харид қилиш мумкин.
Би-би-си: Бирлашган Араб Амирликларидан мактуб йўллаган Исмоил Ваҳҳоб автомобиль ҳалокатидан кейин санъатга қайтишингизга нима сабаб бўлганини сўраган.
Абдурауф Олимов: Шундай ҳодиса бўлишини ўзим кутмагандим, лекин мана узоқ вақт даволаниб, 2007 йилда соғлигим тикланиб, ақл-ҳушим, тафаккурим жойига келди. Санъатга қайтишимга сабаб. Мен ўзим санъатда катта ютуқларга эришганман. Бизни оиламизда ота-онамиз санъатни яхши кўрганликлари учунми, мен соғлигим тикланганидан кейин қилган яхши ишларимдан биринчиси янги қўшиқ ижод қилиш бўлди. Отамга бағишланган “Падари бузургвор” деган қўшиқни айтдим. Мана ҳозир “Бағрингга яна қайтдим қадрдон саҳна” деган қўшиқни тайёрлаяпман. Яна “Гул юз” деган янги қўшиқ тайёрладим. Ҳали жуда профессионал даражада бўлмасаям, лекин хойнаҳой тайёрладим. Энди санъат – мени жони дилим-да.
Би-би-си: Тошкентлик мухлисимиз Ҳожимжон йўллаган савол: “Ўтган йилларда оламдан ўтган санъаткор дўстларингиз ҳақида қўшиқ айтган экансиз. У қандай битилди?”
Абдурауф Олимов: “Хотира” деган қўшиқ айтганман. Бу қўшиқ Муҳриддин Холиқов, Охун Мадалиев, Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган. Унга Нуриддин Ҳайдаров номини ҳам қўшдим. Улар билан узоқ йиллар оилавий борди-келди қилардик. Жуда мустаҳкам дўстлигимиз бор эди. Катта санъат саройларида хайрия концертлари ҳам ўтказганмиз бир пайтлар. Шу дўстларим хотирасига бағишлаб Қашқадарёдан Муҳаммад Носир исмли шоирнинг бир шеъри қўлимга тушиб қолди. Ўша пайтда укамизнинг шахсий студиясида ўтирган эдим. Кейин илоҳий оҳанг келдию шу қўшиқ яралди. Хуллас, бу қўшиқни дўстларим хотирасига бағишлаб айтганман.
Абдурауф Олимов: Биз қўпроқ Ўзбекистон Телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ишлардик. Шу бизга қулай эди. Мен яшайдиган жойдан Тошкентгача масофа 150 километр. Душанбега бориш биз учун сал узоқроқ бўлгани учун Тошкентда ишлаш бизга қулай эди. Ҳозир. Энди бўлса йўллар беркилган. Мана бизнинг шоир укаларимиз компьютерлар сотиб олиб, қўшиқлар ёзадиган студиялар очишган. Қўшиқларимни шунақанги шахсий студияларда ёзаяпман.
Би-би-си: Яъни охирги йилларда ишингиз бир мунча қийинлашипти-да?
Абдурауф Олимов: Қийинмас яхши. Лекин бир тарафи борки, Тошкентда жудаям малакали режиссёрлар фаолият олиб боришарди. Тошкент – катта санъат ўчоғи. Энг зўр режиссёрлар ўша ерда, энг зўр ёзиб олиш ускуналари ўша ерда. Ҳозир биз ўзимизни студияларда ёзаяпмиз. Ёмон чиқмаяпти, лекин барибир, сифатига келсак, телерадиокомпания томонидан ёзиладиган қўшиқлар сифати ҳозир ҳам баланд.
Би-би-си: Кореядан Нури исмли тингловчимиз эса ҳозирги хонандалардан қайсилари сизга манзурлигини сўраган.
Абдурауф Олимов: Мен, мисол учун, олдиндан Шерали Жўраев ижро этган қўшиқларни яхши эшитаман. Ҳозирги ёшлардан жуда кўпчилик менга маъқул. Яхшилари жудаям кўп. Ферузани Жуманиёзова, Озодбек Назарбековни кўп эшитаман. Яна Райҳон деган қизлар чиққан. Севинч Мўъминова деган ёш ашулачи қизлар чиқибди. Мана Шоҳжаҳонни эшитаяпмиз.
Би-би-си: 80-90 йиллардаги ҳофизлардан ҳозиргилари қайси жиҳатлари билан фарқ қилади? – деб сўрапти Малика Атажонова
Абдурауф Олимов: Биз саҳнага чиқиб юрган пайтларда Охун Мадалиев билан бирга айтардик. Нуриддин Ҳайдаров чиқарди. Юлдуз Усмонова биз билан ҳамкорликда чиққан пайтлари ҳам бўлган. Фарқига келсак. Ҳозирги ёшлар – ёш юрак. Янгича оҳангда айтишаяпти-да энди. Ёмонмас, жудаям яхши.
Би-би-си: Абдурауф ака, ўзбек қўшиқчилиги қайси томонга ўзгарган деб ўйлайсиз?
Абдурауф Олимов: Ҳозир ўзбек миллий санъати талабга жавоб беради десам ҳам бўлади, ҳали у даражада жавоб бермайди десам ҳам бўлади. Симфоник оркестрлар билан айтилган қўшиқлар талабга жавоб беради, лекин бошқалари унчалик эмас.
Би-би-си: Таиланддан мактуб йўллаган Муроджон Матисманов Таиландда ҳам сизни мухлисларингиз борлигини ёзипти ва “Таиландда консерт беришингиз мумкинми?” – деб сўрапти.
Абдурауф Олимов: Таиландда концерт беришим мумкин. Ҳозирги пайтда мен шу нарсага тўқсон фоиз тайёрман, десам ҳам бўлади.
Абдурауф Олимов 1957 йилнинг 16 ноябрида Тожикистоннинг ҳозирги Сўғд вилояти Жаббор Расулов туманидаги Ғўлакандоз қишлоғида дунёга келган. 1980 йили Хўжанддаги (ўша пайтда Ленинобод) педагогика институтининг Бадиий графика ва рассомлик факультетини тамомлаган А. Олимов дастлаб маҳаллий мактабда, 1982-85 йиллар мобайнида Ўзбекистон Давлат филармониясига, кейин эса Хўжанд театрида фаолият юритган ва шунга параллел равишда қўшиқлар яратиш билан машғул бўлган.
Ҳофизнинг “Бу турфа гуллар…”, “Чаман ичинда бир гул…”, “Ишқингдан ўлдим”, “Бу томонга бир қараб қўй” ва шу каби бошқа ўнлаб қўшиғи мухлислар қалбидан жой олган.
Қарийб 25 йил муқаддам содир бўлган автоҳалокат Абдурауф Олимов ижодида 10 йиллик танаффусга сабаб бўлган. Бироқ хонанда кейинги йилларда яна саҳнага қайтиб, мухлислари кўнглини олишга интилаётган эди.
Бундан олти йил аввал Озодлик билан суҳбатлашган ҳофиз сўнгги пайтларда нималар билан шуғулланаётгани ҳамда ўзининг ташриф қоғозига айланмиш “Чаман ичинда бир гул…” деб бошланадиган қўшиғи тарихи хусусида сўзлаб берган эди.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ҳоким Дилфуза Ўролова 866 туп дарахтни кесишга рухсат бериш учун шу йил 4 октябрида 12 та рухсатнома имзолаган.
Хусусан, туман ҳокимининг қарори билан 4-R-30 автомобиль йўлининг икки томонида жойлашган 828 туп манзарали дарахт кесилган. Бундан ташқари, Газета.уз хабарига кўра, мулозима имзолаган яна 11 та ҳужжат асосида “Марказ”, “Зиёкор” ва “Соҳил” маҳаллаларида 5 тупдан, “Маданият” маҳалласида 7 туп, “Фарҳод” маҳалласида эса 16 туп дарахтни кесишга рухсат берилган.
Бу борада ўрганиш олиб борган Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур дарахтларни кесишга “табиий иқлим таъсирида қуриб қолгани” туфайли рухсат берилганини билдирган.
Туман ҳокими қарори билан дарахтларни кесиш учун масъул бўлган Sirdaryo Yo’l Ko’klam МЧЖ зиммасига кесилган ҳар бир дарахт ўрнига ўн тупдан дарахт экиш вазифаси юклатилган.
Ўтган ой Озодлик Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Амирсой” курортида 700 тупга яқин ноёб дарахт кесиб ташлангани, бу борада прокуратура жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабар қилган эди.
Инсон аъзолари трансплантацияси бўйича лаборатория ташкил этилади
Ўзбекистонда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ташкил қилинади. Бу ҳақида мамлакат президенти томонидан жорий йил 4 октябрида имзоланган “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.
Қарорда инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича Хирургия марказининг бир қатор қўшимча вазифалари белгиланган:
Ҳужжат билан Хирургия марказида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Хирургия марказини модернизация қилиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги зиммасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда 11 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тошкентга келган АҚШ Давлат котиби ўринбосари фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Давлат котиби ўринбосари президент билан учрашувдан кечикиб келган. Шунингдек, Тошкентга келган Туркманистон президенти Бердимуҳамедов билан учрашиш учун фаоллар билан мулоқотни қисқартирган.
Туркманистон президенти Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг билдиришича, Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
“Ҳамкорбанк”нинг Намангандаги банкомати 10 минг ўрнига 50 минг сўм чиқариб бергани тасдиқланди
“Ушбу хатолик банкоматдаги 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолгани натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг, 30 дақиқа ичида бартараф этилган”,— дейилади билдирувда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Намангандаги банкоматлардан бири 10 минг сўм ўрнига 50 минг сўм, 50 минг сўм ўрнига 10 минг сўм чиқариб бергани тўғрисидаги видео тарқалган эди.
Расмий Тошкент “халқаро кинофестивал” сифатида тақдим қилган тадбир якунланди
Кинематография агентлиги матбуот хизматининг билдиришича, танловда энг яхши деб топилган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми учун ёш режиссёр Шерзод Назаровга Гран При мукофоти топширилди. “Энг яхши эркак роли учун” Турсунбой Пиржонов, “Энг яхши аёл роли учун” Мадина Маҳмудова ва “бошқа номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди”.
Агентлик хорижлик киноижодкорларга ҳам «халқаро кинофестивалининг махсус статуэткаси ва эсдалик совғалари топширилгани” тўғрисида билдирди. Лекин уларнинг номини очиқламади.
Орадан бир неча соат ўтгач, Кинематография агентлиги фестивал иштирокчилари президент Шавкат Мирзиёев номига миннатдорчилик мактуби жўнатганини хабар қилди. Бироқ бу мактуб кимлар томонидан имзолангани очиқланмади.
“Ипак йўли” дурдонаси Тошкент халқаро кинофестивали расман совет даврида Ўзбекистон пойтахтини “Шарқ юлдузи” дея кўз-кўз қилган “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси” кинофестивалининг давоми сифатида тақдим қилинган эди.
37 давлатдан 400га яқин киночилар ташриф буюрган фестиваль ташкилотчиларга кўра, анжуман ўзбек киноси ва Ўзбекистондаги янгиланишларни дунёга танитишга хизмат қилиши лозим эди.
Бироқ кузатувчилар мазкур кинофестивални “кино санъатига алоқаси йўқ ошпазлик ва гастрономик тадбир» сифатида баҳолади.
Abdurauf Olimov Yaxshi Yigit Yayra Quvon Абдурауф Олимов Яхши йигит яйра кувон
Abdurauf Olimov O Zbekiston FM 103 1 Radiokanalida Interviyu Абдурауф Олимов интервью
Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Абдурауф Олимов Кушиклари в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию Abdurauf Olimov Gul Bir Yon Nomli Albom Dasturi 2010 длительностью 1 ч, 13 мин и 55 сек, размер файла 97.28 MB.
Абдурауф Олимов Кушиклари
Eiffel65 Blue Deepcloud Remix
Наша Цветочная Полянка Из Тик Тока
Hele Cavanam Azdi Yasim Yorulmusam Sisib Basim
The Honeybus I Can
Игорь Растеряев Проводы
Tú Quieres Ser Mi Novia Mi Declaración De Amor Canciones Romanticas
Абдурауф Олимов ва Узбек саньат юлдузлари Пролетар Гулакандозда ФУТБОЛ 1990
Абдурауф олимов Келаколсангчи г Худжанд 2017 г
Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Абдурауф Олимов Туйда в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию Абдурауф Олимов 1993 йил НОВ нохияси туйда длительностью 24 мин и 21 сек, размер файла 32.05 MB.
Borgore Saladdressing Ft Bella Thorne Wydron Remix
Абдурауф Олимов Туйда
Love Nwantiti Remix Dj Yo
Жана Жыл Bn Минусовка
Абдурауф Олимов Кушиклари
Eiffel65 Blue Deepcloud Remix
Наша Цветочная Полянка Из Тик Тока
Hele Cavanam Azdi Yasim Yorulmusam Sisib Basim
The Honeybus I Can
Игорь Растеряев Проводы
Tú Quieres Ser Mi Novia Mi Declaración De Amor Canciones Romanticas