актриса феруза норматова биография
Феруза Нормaтова: Оилам тинчлиги учун санъатдан воз кечишга тайёрман
MyDay актриса Феруза Нормaтова билан интервью уюштирди. Қуйида актрисанинг санъат ва санъаткорлар ҳақидаги фикрлари, танқидга муносабати билан танишишингиз мумкин.
—Кўпроқ театрда фаолият олиб борасиз. Сиз учун спектаклда рол ижро этиш қийинроқми ёки кинодами?
— Албатта спектаклда. Чунки томошабин кўз олдида жонли ижро. Ҳозир «Дийдор» театр-студиясида режиссёримиз Баҳодир Йўлдошев бошчилигида «Аршин мол олон» спектаклини саҳналаштирдик. Унда ашула ва рақслар жонли. Бундан ташқари, саҳнамиз томошабинга жуда яқин. Кинода тўхташ мумкин, қайта дубл бор. Лекин саҳнада бунинг имкони йўқ. Шунақа пайтлар бўлади, ҳаяжонланганимиздан гапимиз ёдимиздан кўтарилади. Баҳодир Йўлдошевни услублари ўзгача. Аввало ҳар бир ролни ўзимиз чин дилдан ҳис этиб, мазза қилишимизни истайдилар, уқтирадилар.
— Дийдор театр-студиясидаги фаолиятингиз ҳақида бироз гапириб берсангиз.
— Сиз учун драматик ролларни ижро этиш қийинроқми ёки комедикми?
— Тўғриси комедия қийинроқ. Драмада кўзёш деймиз, лекин бу унча муҳиммас. Ҳар бир инсонда дард-ташвиш бор. Рол ижро этаётганингизда ҳам ўзингиздаги муаммоларни эслайсиз, ўшанга берилиб кетасизда. Комедияда томошабинни ҳолати билан қизиқиб турасиз, кулмаса ўйланасиз.
— Сиз рол танлашда биринчи навбатда нимага эътибор берасиз? Ижодий жамоагами, сценарийгами ёки гонорарга?
— Ҳозирда биринчи навбатда сценарийга, кейин ижодий жамоа ва сўнгида гонорарга аҳамият бераман. Авваллари фарқи йўқ эди. Яқинда суратга тушган «Ўгай она», «Фитна» сериалларининг сценарийси бошқаларникига қараганда яхши бўлгани учун розилик билдирдим. Кейин актёрлар жамоаси ҳам яхши танланган.
— Интервьюларингизда ҳар ким ўз ишини қилсин деб кўп гапирасиз. Лекин ўзингиз бошловчилик қиласиз.
— Халқимизда бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақл бор. Бу ҳаммага тегишли. Айтмоқчи бўлганим, қайси ишга бош қўшманг, албатта масъулиятни ҳис этинг. Соҳани ҳурмат қилиш керак. Сухандонликни бошлаганимдан бери изланаман. Тажрибали сухандонлар билан шерик бўлганимда, албатта, улардан ўрганишга ҳаракат қиламан. Юқоридаги айтганларим эса ўзи бошқа соҳа эгаси бўлиб, санъатга ҳам кириб, лекин соҳани ҳурмат қилмайдиганлар ҳақида.
— Бунда аниқ шахсларни назарда тутганмисиз?
— Албатта. Кўрганман, биламан шунақа актрисаларни. Бир даврада ўтириб қолганимизда, ўзини жуда зўр актриса ҳисоблаб, димоғланиб кетганларини кузатаман-да. Ваҳоланки, бизда қандай профессионал актёр ва актрисалар бор. Бир нарсани хоҳлайман, шу касб орқали нон ейишяптими, уни ҳурмат қилишлари керак. Санъатни осон деб, ижрони камситишларини истамайман.
—«9-рақамли бемор» фильмининг сценарийсини дадангиз билан бирга ёзгансизлар. Шу фильм яралишига нима туртки бўлган?
— Атрофда кўрган-билганларим бунга туртки бўлган. Беморлар учун далда сифатида яралишини истаганман бу картинани. Мен айтиб берганларимни, дадам қоғозга туширган. Картина комедияга ўхшаш жанрда бўлиб қолган. Лекин мақсадимиз умуман бошқа эди.
— Асл мақсаддан чалғишга нима сабаб бўлди?
— Шошилдим, шекилли. Пухта қилишим керакмиди? Тўғри, Дурдона Тўлаганова ҳаракат қилдилар. Аммо мен кўрганим бошқа эди, у кинода асл ҳолича чиқмади, комедияга тортиб кетди. Актрисалар ҳам ижроларида кўп импровизация қилишди. Лекин, улар руҳий хаста беморларни аслида қандай эканини кўрмаган-ку. Улар тасаввурларида бу ҳолат жуда кулгили эди. Уларнинг дунёси, яқинларининг ҳис-туйғулари умуман бошқа.
— Нимага ижролардан кўнглингиз тўлмаганда, шартта тўхтатиб, актрисаларга муҳитни ўз кўзлари билан бориб кўришни таклиф қилмадингиз?
— Нима деб ўйлайсиз, турмуш қурганингиздан сўнг, ижодда қилаётган улкан орзуларингизга бирмунча бўлса-да тўсиқ пайдо бўлмайдими?
— Албатта, пайдо бўлади. Ҳар доим бир нарсани хоҳлайман, турмуш ўртоғим мени касбимни тушунсин. Лекин тақдир бу. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Агар ишимнинг қайсидир томонларидан воз кечиш керак бўлса, оилам тинчлиги учун иккиланмасдан воз кечаман. Барибир оила муқаддас. Мана 28 га ҳам кирдим. Инсон ёши улғайган сари оила, турмуш ҳақидаги қарашлари ҳам ўзгариб бораркан. Кеч турмуш қурганимга яраша оилам тинч, хавас қиларли бўлишини истайман. Балки санъатни ташлайсан, деб шарт қўйилар, унда ҳам воз кечишим мумкин ишимдан. Аммо бу мен учун катта йўқотиш бўлади, балки армон бўлиб қолар. Лекин мени, касбимни тушунган инсон бўлишини жуда истардим.
— Машҳурлик сиз учун муҳимми?
— Биласизми, мен истайманки одамлар бизни кўча-куйда кўрганда ҳайратланмаса. Рақс ансамблим бор. Либосларига матоларни доим ўзим танлайман. Шу пайтлари бозор-ўчарларга тушганда ўзимни бемалол ҳис қилмайман. Тўғри, ҳали машҳурликка эришганим йўқ. Лекин шундай бўлса-да, ўзимни аввалгидек хотиржам ҳис қилиб, кўчада юролмайман. Тадбирлар, премьераларга ташриф буюрганизда одамларнинг сизга актриса сифатида қараши ёқимли, аммо кўча-кўйда эмас. Содда, самимий устоз санъаткорларга ўхшагим келади. Машҳурликка ўч эмасман. Томошабин мени оддийлигимча қабул қилишини истайман. Тўғри, аввал биз ҳам танилишни истагандирмиз.
—Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётингиздаги роли?
— Булар ҳаётимнинг 10 фоизинигина акс эттириши ёки эгаллаши мумкин. Аммо қолган қисми умуман бошқа. Кўпчилик ижтимоий тармоқларни асл ҳаёт деб ўйлайди. Лекин мен учун ундай эмас.
— Бир умр қулоғингиз остида жаранг сочадиган насиҳат?
— Дадамнинг гаплари. Бирор иш қилишингдан аввал, мени кўз олдингга келтир ва менга ўша иш ёқса, кейин қил, дейдилар. Шу гапни ўзи етади менга.
— Танқидга муносабатингиз қандай?
— Тарози буржида бўлганим учунми, ўзгариб тураман. Бугун бир танқидни яхши қабул қилсам, эртага кўтара олмаслигим мумкин. Танқид бизнинг соҳада кўп учрайди, бўлиши ҳам керак. Чунки танқид қилиняпсизми, демак сиз эътибордасиз. Баъзи танқидлар бор жуда ошириб юборилган бўлади.
Актриса Феруза Нормaтова билан интервью (фото)
MyDay актриса Феруза Нормaтова билан интервью уюштирди. Қуйида актрисанинг санъат ва санъаткорлар ҳақидаги фикрлари, танқидга муносабати билан танишишингиз мумкин.
—Кўпроқ театрда фаолият олиб борасиз. Сиз учун спектаклда рол ижро этиш қийинроқми ёки кинодами?
— Албатта спектаклда. Чунки томошабин кўз олдида жонли ижро. Ҳозир «Дийдор» театр-студиясида режиссёримиз Баҳодир Йўлдошев бошчилигида «Аршин мол олон» спектаклини саҳналаштирдик. Унда ашула ва рақслар жонли. Бундан ташқари, саҳнамиз томошабинга жуда яқин. Кинода тўхташ мумкин, қайта дубл бор. Лекин саҳнада бунинг имкони йўқ. Шунақа пайтлар бўлади, ҳаяжонланганимиздан гапимиз ёдимиздан кўтарилади. Баҳодир Йўлдошевни услублари ўзгача. Аввало ҳар бир ролни ўзимиз чин дилдан ҳис этиб, мазза қилишимизни истайдилар, уқтирадилар.
— Сиз учун драматик ролларни ижро этиш қийинроқми ёки комедикми?
— Тўғриси комедия қийинроқ. Драмада кўзёш деймиз, лекин бу унча муҳиммас. Ҳар бир инсонда дард-ташвиш бор. Рол ижро этаётганингизда ҳам ўзингиздаги муаммоларни эслайсиз, ўшанга берилиб кетасизда. Комедияда томошабинни ҳолати билан қизиқиб турасиз, кулмаса ўйланасиз.
— Сиз рол танлашда биринчи навбатда нимага эътибор берасиз? Ижодий жамоагами, сценарийгами ёки гонорарга?
— Ҳозирда биринчи навбатда сценарийга, кейин ижодий жамоа ва сўнгида гонорарга аҳамият бераман. Авваллари фарқи йўқ эди. Яқинда суратга тушган «Ўгай она», «Фитна» сериалларининг сценарийси бошқаларникига қараганда яхши бўлгани учун розилик билдирдим. Кейин актёрлар жамоаси ҳам яхши танланган.
Фото: MyDay
— Интервьюларингизда ҳар ким ўз ишини қилсин деб кўп гапирасиз. Лекин ўзингиз бошловчилик қиласиз.
— Халқимизда бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақл бор. Бу ҳаммага тегишли. Айтмоқчи бўлганим, қайси ишга бош қўшманг, албатта масъулиятни ҳис этинг. Соҳани ҳурмат қилиш керак. Сухандонликни бошлаганимдан бери изланаман. Тажрибали сухандонлар билан шерик бўлганимда, албатта, улардан ўрганишга ҳаракат қиламан. Юқоридаги айтганларим эса ўзи бошқа соҳа эгаси бўлиб, санъатга ҳам кириб, лекин соҳани ҳурмат қилмайдиганлар ҳақида.
Фото: MyDay
— Бунда аниқ шахсларни назарда тутганмисиз?
— Албатта. Кўрганман, биламан шунақа актрисаларни. Бир даврада ўтириб қолганимизда, ўзини жуда зўр актриса ҳисоблаб, димоғланиб кетганларини кузатаман-да. Ваҳоланки, бизда қандай профессионал актёр ва актрисалар бор. Бир нарсани хоҳлайман, шу касб орқали нон ейишяптими, уни ҳурмат қилишлари керак. Санъатни осон деб, ижрони камситишларини истамайман.
—«9-рақамли бемор» фильмининг сценарийсини дадангиз билан бирга ёзгансизлар. Шу фильм яралишига нима туртки бўлган?
— Атрофда кўрган-билганларим бунга туртки бўлган. Беморлар учун далда сифатида яралишини истаганман бу картинани. Мен айтиб берганларимни, дадам қоғозга туширган. Картина комедияга ўхшаш жанрда бўлиб қолган. Лекин мақсадимиз умуман бошқа эди.
— Асл мақсаддан чалғишга нима сабаб бўлди?
— Шошилдим, шекилли. Пухта қилишим керакмиди? Тўғри, Дурдона Тўлаганова ҳаракат қилдилар. Аммо мен кўрганим бошқа эди, у кинода асл ҳолича чиқмади, комедияга тортиб кетди. Актрисалар ҳам ижроларида кўп импровизация қилишди. Лекин, улар руҳий хаста беморларни аслида қандай эканини кўрмаган-ку. Улар тасаввурларида бу ҳолат жуда кулгили эди. Уларнинг дунёси, яқинларининг ҳис-туйғулари умуман бошқа.
[b]— Машҳурлик сиз учун муҳимми?
— Биласизми, мен истайманки одамлар бизни кўча-куйда кўрганда ҳайратланмаса. Рақс ансамблим бор. Либосларига матоларни доим ўзим танлайман. Шу пайтлари бозор-ўчарларга тушганда ўзимни бемалол ҳис қилмайман. Тўғри, ҳали машҳурликка эришганим йўқ. Лекин шундай бўлса-да, ўзимни аввалгидек хотиржам ҳис қилиб, кўчада юролмайман. Тадбирлар, премьераларга ташриф буюрганизда одамларнинг сизга актриса сифатида қараши ёқимли, аммо кўча-кўйда эмас. Содда, самимий устоз санъаткорларга ўхшагим келади. Машҳурликка ўч эмасман. Томошабин мени оддийлигимча қабул қилишини истайман. Тўғри, аввал биз ҳам танилишни истагандирмиз.
—Ижтимоий тармоқларнинг ҳаётингиздаги роли?
— Булар ҳаётимнинг 10 фоизинигина акс эттириши ёки эгаллаши мумкин. Аммо қолган қисми умуман бошқа. Кўпчилик ижтимоий тармоқларни асл ҳаёт деб ўйлайди. Лекин мен учун ундай эмас.
— Бир умр қулоғингиз остида жаранг сочадиган насиҳат?
— Дадамнинг гаплари. Бирор иш қилишингдан аввал, мени кўз олдингга келтир ва менга ўша иш ёқса, кейин қил, дейдилар. Шу гапни ўзи етади менга.
— Танқидга муносабатингиз қандай?
— Тарози буржида бўлганим учунми, ўзгариб тураман. Бугун бир танқидни яхши қабул қилсам, эртага кўтара олмаслигим мумкин. Танқид бизнинг соҳада кўп учрайди, бўлиши ҳам керак. Чунки танқид қилиняпсизми, демак сиз эътибордасиз. Баъзи танқидлар бор жуда ошириб юборилган бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Феруза Норматова
Феруза Норматова запись закреплена
Феруза Норматова запись закреплена
Феруза Норматова запись закреплена
MuzButik. Подарки и сувениры для музыкантов
Календарь музыкальных праздников! Сохраните себе, здесь много поводов для радости!
СЕНТЯБРЬ ♫
• 1 День Знаний
• 7 День Барабанщика
Показать полностью.
• 27 День воспитателя и всех дошкольных работников
ОКТЯБРЬ ♫
• 1 Международный день Музыки
• 2 Международный день балета
• 5 День Учителя
• 8 Всемирный день хорового пения
• 8 День педагогов дополнительного образования
• 14 День регента церковного хора
• 25 День оперы
НОЯБРЬ ♫
• 6 Международный день саксофона
• 8 Международный день Пианиста
• 24 Всероссийский день органа
• 11 День Барабанщика
ДЕКАБРЬ ♫
• 3 День мюзикла
• 11 Международный день танго
• 13 Международный день скрипки
• 29 Международный день виолончели
ЯНВАРЬ ♫
• 16 Всемирный день «The Beatles»
• 30 Международный день русского романса (последняя суббота января)
ФЕВРАЛЬ ♫
• 2 Всемирный день гавайской гитары (Всемирный день укулеле)
• 19 День военно-оркестровой службы Вооружённых сил России
• 21 День вокала
МАРТ ♫
• 2 День театрального кассира
• 4 День рождения Микрофона
• 9 Всемирный день ди-джея
• 21 Всероссийский День баяна, аккордеона и гармоники (третья суббота марта)
• 25 День работника Культуры
• 27 Международный день Театра
• 28 Всемирный день фортепиано
АПРЕЛЬ ♫
• 4 День настройщика фортепиано
• 13 День рок-н-ролла
• 15 Международный день культуры
• 16 Всемирный день голоса
• 18 День музыкального магазина (3-я суббота апреля)
• 29 Международный день танца
• 30 Международный день джаза
МАЙ ♫
• 6 Всемирный день аккордеона
• 8 Всемирный день уличного музыканта (1-я суббота месяца)
• 23 Международный день синтезатора
ИЮНЬ ♫
• 23 День Балалайки
ИЮЛЬ ♫
• 4 Национальный день домбры (первое воскресенье июля)
• 31 Международный день бардовской песни